Ko‘zi zaiflar uchun

Zanglamas quvurlar va ovoz so'ndirish tizimlari

+998 (95) 200-01-45

Заказать звонок

Andijon viloyati,
Asaka tumani,
Vokzal ko'cha 1

Главная E'lonlar “Avtokomponent” AJ акциядорлари эътиборига БИЛДИРИШ

“Avtokomponent” AJ акциядорлари эътиборига Б И Л Д И Р И Ш

“Avtokomponent” AJ акциядорлари эътиборига БИЛДИРИШ

“Avtokomponent” акциядорлик жамияти акциядорлари эътиборига

Б И Л Д И Р И Ш
(
ахборот)

 

Хурматли “Avtokomponent” акциядорлик жамияти акциядори! Акциядорларининг навбатдан ташкари умумий йиғилиши 2019 йил 15 май куни соат 10-00да жамиятнинг мажлислар залида ўтказилиши ва умумий йиғилишнинг кун тартиби Сизга конунчилик талаблари билан белгиланган тартибларда етказилганлигига карамай, акциядорларнинг умумий йиғилишига келмадингиз ва кун тартибидаги масалалар бўйича ўз муносабатингизни овоз бериш йўли билан билдирмадингиз.

Шунинг муносабати билан, “Avtokomponent” акциядорлик жамияти Сизга куйидагиларни билдиради (ахборот беради):

“Avtokomponent” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил 15 май куни соат 10-00 да жамиятнинг Андижон вилоят, Асака тумани, Вокзал кўчаси 1 уйида ўтказилди. Акциядорларнинг умумий йиғилишида акциядорлар томонидан “Avtokomponent” акциядорлик жамиятининг ташкилий ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартиришга қарор қилинди.

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-41-моддаларига мувофиқ жамият акциядорларга қуйидагиларни маълум қилади:

“Avtokomponent” акциядорлик жамияти акциядорларининг 15.05.2019 йил куни ўтказилган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишда иштирок этмаганлигингиз сабабли, Сизда  ўзингизга тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлисиз. Акциядорларга тегишли акциялар жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади. Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиш акцияларнинг бозор қиймати бўйича яъни 7325 (етти минг уч юз йигирма беш) сўм 03 тийин қийматида амалга оширилади. Жамият акциядорнинг ихтиёридаги акцияларни ёзма талабига асосан сотиб олади. Ёзма талабда акциядорнинг яшаш жойи (жойлашган ери) ва унинг қайтариб сотиб олинишини талаб қилаётган акциялар сони кўрсатилган бўлиши лозим. Акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан (15.05.2019 йилдан) эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилиши керак. Мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида қайтариб сотиб олади. Шунингдек харакатдаги конунларга асосан масъулияти чекланган жамияти фақат йиғилишда иштирок этган шахслар иштирокида тузилиши ва таъсис этилиши маълум килинади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Сизда белгиланган муддат ва тартибларда ёзма аризангизни тегишли тартибда жамиятга тақдим этиш ҳуқуқингиз мавжудлигини билдирамиз.

“Avtokomponent” акциядорлик жамияти томонидан 2019 йил 15 май куни ўтказилган акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қабул қилинган қарорларнинг тўла матни билан қимматли қоғозлар бозорининг ваколатли органининг «openinfo.uz» ва жамиятнинг “autocomponent.uz” веб-сайтлари орқали танишингиз мумкин.

Маълумот учун, жамиятнинг манзили: Андижон вилоят, Асака тумани, Вокзал кўчаси 1 уй.

“Avtokomponent” АЖ маъмурияти.