Ko‘zi zaiflar uchun

Zanglamas quvurlar va ovoz so'ndirish tizimlari

+998 (95) 200-01-45

Заказать звонок

Andijon viloyati,
Asaka tumani,
Vokzal ko'cha 1

Главная “Avtokomponent” АЖ навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил 15 май куни

“Avtokomponent” акциядорлик жамияти АКЦИЯДОРЛАРИ ДИККАТИГА!

“Avtokomponent” АЖ навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил 15 май куни
 

“Avtokomponent” акциядорлик жамияти

АКЦИЯДОРЛАРИ ДИККАТИГА!

 

Хурматли акциядорлар!

“Avtokomponent” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил 15 май куни соат 10-00 да жамиятнинг маъмурий биносида ўтказилади.

Манзил: Андижон вилояти, Асака тумани, Вокзал кўчаси 1 уй.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9-00 дан бошланади.

КУН ТАРТИБИ

1.Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

2.Санок комиссияси такрибини тасдиқлаш;

3.Акциядорлик жамиятининг ташкилий ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартиришни тасдиқлаш;

4.Акциядорлик жамиятининг ташкилий ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартиришни амалга ошириш тартиби ва шартларини тасдиқлаш;

5.Акциядорлар ихтиёридаги акцияларни масъулияти чекланган жамияти улушларига айрибошлаш (конвертация) тартибини тасдиқлаш;

6.Ўтказиш (қабул қилиш-топшириш) далолатномаси тасдиқлаш;

 

Шунинг билан бирга, хурматли акциядорлар:

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-41-моддаларига мувофиқ жамият акциядорларга қуйидагиларни маълум қилади:

“Avtokomponent” акциядорлик жамияти акциядорларининг 15.05.2019 йил куни ўтказиладиган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиш кун тартибига акциядорлик жамиятининг ташкилий ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартириш масаласи киритилганлиги сабабли, Овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар жамиятнинг ташкилий ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали қайта ташкил этиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.

Ўзларига тегишли акциялар жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.

Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиш акцияларнинг бозор қиймати бўйича яъни 7325 (етти минг уч юз йигирма беш) сўм 03 тийин қийматди амалга оширилади.

Жамият акциядорнинг ихтиёридаги акцияларни ёзма талабига асосан сотиб олади. Ёзма талабда акциядорнинг яшаш жойи (жойлашган ери) ва унинг қайтариб сотиб олинишини талаб қилаётган акциялар сони кўрсатилган бўлиши лозим.

Акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилиши керак. Мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида қайтариб сотиб олади.

Шунингдек харакатдаги конунларга асосан масъулияти чекланган жамияти фақат йиғилишда иштирок этган шахслар иштирокида тузилиши ва таъсис этилиши маълум килинади.

Хурматли акциядорлар, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш учун ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи хужжат (паспорт) билан келишингиз, вакиллар жумладан ҳуқуқий шахслар қонунчиликлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома билан, жисмоний шахслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар билан қатнашишлари лозимлигини билдирамиз.

Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлик барча ахборот (материал) ва маълумотларни жамият маъмурияти ва кузатув кенгашидан олиши мумкин (манзил: Андижон вилоят, Асака тумани, Вокзал кўчаси 1 уй)

Акциядорларнинг реестрлари акциядорларга хабар бериш учун 2019 йил 18 апрел ва йиғилишда иштирок этиш учун  2019 йил 8 май куни ҳолатларига шакллантирилади.

Реестр ёпишга қарор қилган орган:  Кузатув кенгаши.

Маълумот олиш учун тел: 0(374)- 233-13-36.

Жамиятнинг веб-сайти: www.autocomponent.uz, электрон почтаси: info@autocomponent.uz

Кузатув кенгаши.